

Эрон чемпионати янги мавсум 3-тури доирасида "Нассажи Мазандаран" "Гол Гохар"га қарши ўйин ўтказди. Учрашувнинг 37-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Меҳди Мамизаде томонидан киритилган гол ягона бўлиб қолди ва "Нассажи" яна омадсизликка учради.
Эслатиб ўтамиз, учинчи турда ўз майдонида мағлуб бўлган "Нассажи Мазандаран" дастлабки икки турда бир хил 1:1 ҳисобидаги дурангниқайд этганди.
Шундай қилиб, айни дамда "Нассажи Мазандаран" 11-ўринни банд этиб турибди.




