

Эроннинг "Нассажи Мозандарон" клуби ўз майдонида "Алюмин Арак" клубига ютқазгач, мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди.
Мазкур мағлубиятдан сўнг клубнинг ёрдамчи мураббийи Воҳид Фазлий жамоани тарк этган. Фазлий истеъфосини ёзма равишда эълон қилмаган бўлса-да, бу борада қатъий қаръорга келган.
"Нассажи" Эрон чемпионатида 6 ўйиндан сўнг 5 очко жамғарган ҳолда 10-ўринда бормоқда.
Жамоа бугун Ўзбекистонга етиб келади ва 23 октябрь куни ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Навбаҳор" меҳмони бўлади.



