

Анталия шаҳрида ўтган беллашувда Россия клуби 1:0 ҳисобида зафар қучган. Биринчи бўлимнинг 25-дақиқасида урилган ягона голга ярим ҳимоячи Леон Мусаев муаллифлик қилди. Таъкидлаб ўтамиз, Мусаев "Кубань" жамоасида кўрикда бўлиб турибди ва ҳали томонлар шартнома имзоламаган.
Мазкур ўйинда "Навбаҳор" сафида Александр Лобанов, Филип Иванович, Достонбек Абдулҳаев, Иброҳим Йўлдошев, Сияваш Ҳақназари, Йован Жокич, Асадбек Собиржонов, Тома Табатадзе, Русланбек Жиянов, Жамшид Болтабоев ва Жамшид Искандеров майдонга тушишган.
Ўртоқлик учрашувчи
"Кубань" (Краснодар, Россия) — "Навбаҳор" (Наманган, Ўзбекистон) — 1:0
Гол: Леон Мусаев (25).



