“Навбаҳор” спорт директори: "Наманганда ОЧЛ байрамини давом эттирамиз ва гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз"
24 авг 2023 16:17
Янгиликлар
“Навбаҳор” спорт директори: "Наманганда ОЧЛ байрамини давом эттирамиз ва гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз"
Навбаҳор" жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида "Ал Ҳилиол", "Мумбай Сити", "Нассажи Мазандаран" билан бир гуруҳдан ўрин олди.
Қуръа ҳақида "Навбаҳор" спорт директори Абдумалик Умрзоқов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ассалому алайкум азиз футбол ишқибозлари. Бироз олдин ОЧЛ қуръа ташлаш маросими якунланди. Ўйлайманки, яхши гуруҳга тушдик. Барча рақиблар билан максимал даражада ҳаракат қилиб иштирок этиш мумкин. Ғалаба учун майдонга чиқамиз ва гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалаймиз.
ОЧЛ Наманганга келганини ўзи катта байрам. Биз бу байрамни давом эттиришга ва гуруҳдан чиқишга, охиригача боришга ҳаракат қиламиз. Футбол байрамида биргаликда кўришамиз",- “Навбаҳор” спорт директори Абдумалик Умрзоқов
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар