

Баҳс полякларнинг устунлиги остида ўтди ва "Ракув" "Навбаҳор" дарвозасига учта тўп киритди.
"Ракув" (Польша) - "Навбаҳор" (Ўзбекистон) 3:0
Наманганликлар ушбу баҳс учун қуйидаги таркибни туширишди: Раҳимжон Давронов, Даврон Ҳошимов, Игорь Голбан, Боян Цигер, Станислав Андреев, Йован Жокич, Жамшид Болтабоев, Нурилло Тўхтасинов, Жамшид Искандеров, Элужа Григалашвили, Андрей Сидоров.
"Ракув" Польшанинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади, у айни дамда Экстракласада 3-ўринда бормоқда. Жамоа ўтган мавсумни 2-ўринда якунлаганди.
Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" Анталия йиғинлари доирасидаги илк ўйинда Венгриянинг “Спартакус Ньиредьхаза” (Ньиредьхаза) билан дуранг ўйнаганди.



