UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  0 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  2 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  10 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  0 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  4 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  8 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3

"Навбаҳор" ПФКда йиғилиш ўтказилди Янгиликлар

"Навбаҳор" ПФКда йиғилиш ўтказилди

Теглар :  Навбаҳор
Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ фойесида йиғилиш ўтказилди.

Унда Наманган вилоят футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Шуҳрат Мираҳмадшаевич Мирхолдиршоев, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматов, шунингдек, клуб раҳбарияти, ходимлари, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби ва футболчилари иштирок этишди.

Йиғилишда “Навбаҳор”даги ички муҳит, жамоанинг сўнгги ўйинлардаги омадсизлиги сабаблари, ижтимоий тармоқларда “Навбаҳор” тўғрисида билдирилаётган турли фикрлар, шунингдек, жамоамизнинг Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши кечадиган ўйинига тайёргарлик бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу масалалар бўйича “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Саматов, Наманган вилоят футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Шуҳрат Мирхолдиршоев,”Навбаҳор” ПФК директори Бахтиёр Нурматов, жамоа бош мураббийи Андрей Антанасович Канчельскис, мураббий Нўъмон Ҳасанов, жамоа сардори Азимжон Аҳмедов, бундан ташқари, футболчилардан Иван Соловьёв, Игорь Голбан, Руслан Болов, Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов ҳамда Мирзоҳид Ғофуров сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдиришди.

Жумладан, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Саматов “Навбаҳор”га мураббий Илҳом Мўминжоновнинг таклиф этилганлиги асоссиз эканлиги, Мўминжонов билан ҳеч қандай музокара олиб борилмаганлигини айтиб ўтди.

Футболчилар ҳам ижтимоий тармоқларда “Навбаҳор” тўғрисида тарқалаётган маълумотларнинг ҳақиқатдан анча йироқ эканлиги, клуб раҳбарияти томонидан жамоага барча шароитлар яратиб берилаётганлиги, жамоадаги ички муҳит аъло даражада эканлиги, фақатгина сўнгги ўйинларда жамоадан омад юз ўгираётгани, кейинги ўйинларда майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, зафар қучиш учун барча имкониятларини ишга солишлари, “Насаф” билан бўладиган ўйинда жамоанинг омадсизлигига барҳам бериб, ғалаба қозониш ниятида эканликларини таъкидлашди.

Ўз навбатида клуб раҳбарияти ҳам “Навбаҳор” жамоасига бўлажак ўйинларда омад ёр бўлишини тилади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика