

Наврўз байрами арафасида Наманган шаҳри ва туманларида байрам тантаналари ташкил этилиши муносабати билан ўйин санасига ўзгартириш киритилди. Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг 13 мартдаги қарорига кўра “Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув 16 март куни ўтказиладиган бўлди. Учрашув Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 17.00да бошланади.



