"Навбаҳор" - "Нассажи". Меҳмонлар сафида битта йўқотиш бор

Narzulla Saydullayev
18 окт 2023
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 23 октябрь куни ОЧЛ доирасида ўз майдонида Эрон клубини қабул қилади.

"Нассажи" ҳимоячиси Амирмуҳаммад Ҳушманд "Ал Ҳилол" билан ўйиннинг 38-дақиқасида тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдонни тарк этганди. ОФК футболчини 3та ўйинга дисквалификация қилди.

Шу боис Ҳушманд "Навбаҳор"га қарши иккала ўйинда (3-тур ва 4-турда) ҳам майдонга туша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" - "Нассажи" учрашуви 23 октябрь куни Намангандаги "Марказий" стадионда соат 21:00да бошланади.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia