"Навбаҳор" "Насаф" билан ўйинга тайёргарликни бошлади

Narzulla Saydullayev
24 фев 2022
Хабарингиз бор, "Навбаҳор" аъзолари Туркиянинг Анталья шаҳридаги ўқув-машғулот йиғинини 20 февраль куни якунлаб, юртимизга қайтиб келишганди.

Икки кунлик танаффусдан сўнг, “лочинлар” кечадан янги мавсумнинг илк ўйини, яъни, 3 март куни “Насаф”га қарши кечадиган баҳсга тайёргарликни бошлаб юборишди. “Навбаҳор” аъзолари бугунги машғулотни Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида олиб боришди. Футболчилар мураббийлар штаби томонидан берилган бугунги машқларни кўтаринки руҳ ва қувноқ кайфиятда бажаришди.

Эслатиб ўтамиз, Cуперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” учрашуви 3 март куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 18:30 да старт олади.

 



 





Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz