UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31"Кристал Пэлас" — "Манчестер Сити". Англия кубоги финали учун таркиблар маълум  2 19:20Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 2:1 (матнли трансляция)  11 18:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф". Таркиблар маълум  4 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  0 17:51"Байер", "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 17:30"Химки" — "Рубин". Таркиблар маълум  0 17:23"Сумқайит" ва "Сабаҳ" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  1 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  3 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  8 13:01"Реал" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  18

"Навбаҳор": "Махтаорол" мағлуб этилди Янгиликлар

"Навбаҳор": "Махтаорол" мағлуб этилди

Бундан бироз вақт олдин жамоамизнинг навбатдаги назорат ўйини якунланди. “Навбаҳор”га бу сафар Қозоғистоннинг “Махтаорол” клуби билан баҳс олиб боришди.

Ўйин давомида устунликка эришган футболчиларимиз якунда 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Неманья Йованович ва Мансур Саидовлар чиройли комбинация ташкил этишгач, сербиялик ҳужумчимиз ҳисобни очишга эришди. Бўлим ўрталарида Ойбек Қиличев қизил карточка олиб майдонни тарк этгач, томонлар келишувига кўра ярим ҳимоячи ўрнига Азизбек Турғунбоев майдонга тушди. Танаффусга оз вақт қолганида “Махтаорол” футболчилари ўртадаги мувозанатни тиклашга эришишди.

Иккинчи бўлимда футболчиларимиз гол уриш учун бир қатор хавфли ҳужумларни ташкил этишди. Уринишлар ўйин охирида ўз самарасини бериб, захирадан майдонга тушган Рўзимбой Аҳмедов “дубль” қайд этди. Дастлаб Аҳмедов Абдулазиз Султанов ошириб берган тўпни дарвозага аниқ йўллаган бўлса, иккинчи голини эса пенальтидан амалга оширди. 11 метрлик жарима зарбасини Азизбек Турғунбоев ишлаганди.

Учрашувни "Навбаҳор" қуйидаги таркибда ўтказди: Акмал Ортиқов, Аббос Отахонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Тоҳир Шамситдинов, Алишер Саматов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Ойбек Қиличев, Мирзоҳид Ғофуров, Мансур Саидов, Неманья Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар: Нодир Ашурматов, Азизбек Турғунбоев, Рўзимбой Аҳмедов, Ҳасанбой Эргашев, Тимур Толипов, Абдулазиз Султанов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Мирзаев.

Бу сафарги ўйинда ҳам Ғиёс Комилов кичик жароҳат туфайли майдонга туша олмаган бўлса дарвозабон Асилбек Омоновга мураббийлар дам беришга қарор қилишди. “Навбаҳор” навбатдаги назорат ўйинини 9 февраль куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўтказади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика