UZ

Сўнгги янгиликлар

08:24Роналду А Серияда 25-голини киритди  3 08:04“Бу шармадалик”. Куртуа “Реал”нинг мағлубиятига шундай изоҳ берди  12 07:48Сарри: “Юве” ўйин охирида хатога йўл қўйди”  0 07:31Зидан: “Реал” майдонда устунлик қилсада, кўплаб голли имкониятларни ярата олмади”  7 01:45Ла Лига. “Реал” чемпионатдаги илк мағлубиятини аутсайдерлар қаторидаги жамоадан қабул қилиб олди  61 01:35А Серия. “Ювентус” ғалабага эришди, Буффон эса сўнгги сонияларда қаҳрамонлик кўрсатди  6 01:00Карпин 6:1дан кейин нималар деди?  25 23:52Маэстро қайтди!  14 23:40Бундеслига. Икки “Боруссия” ўртасидаги тўқнашувда ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди  0 23:25АПЛ. “Манчестер Сити” сафарда “Кристал Пэлас”ни таслим этди  8 23:13А Серия. “Ювентус” – “Болонья” учрашувнинг бошланғич таркиблар маълум   2 23:05Ла Лига. “Мальорка” – “Реал” баҳсининг асосий таркиблари эълон қилинди  14 23:006:1! "Зенит" "Ростов"ни "сочиб ташлади"  247 22:50Ибрагимович: "Ҳар бир муваффақиятли тўпни тўхтатиши учун Лукакуга 50 фунт таклиф қилганман"  5 22:40Гризманн МСГ триосидан кўп нарсани кутмоқда   3

"Навбаҳор" лагеридан дарак: Турғунбоев қайтди, Ўрунов кетиш арафасида Янгиликлар

"Навбаҳор" лагеридан дарак: Турғунбоев қайтди, Ўрунов кетиш арафасида

Тошкентда Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарликни бошлаган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси таркибида янгиликлар мавжуд.

Деян Журжевич қўл остидаги жамоа кечадан бошлаб Тошкентда йиғилди ва пойтахтдаги "Daniel Hill" меҳмонхонасида истиқомат қилмоқда. Наманганликлар кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказишмоқда.

Жамоа таркибига таътилдан қайтган легионерлар Иван Соловьёв, Игорь Голбан ва Александр Касьян ҳам келиб қўшилган. Славко Лукич эса 12 июлдан бошлаб жамоа машғулотларига киришиши кутилмоқда. Энг асосий янгилик - дисквалификация муддати тугаган Азиз Турғунбоев жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" футболчиси Азиз Турғунбоев қишки трансфер ойнаси пайтида бир вақтнинг ўзида иккита клуб - "Навбаҳор" ва "Пахтакор" билан шартнома имзолагани аниқланганидан сўнг ЎФА футболчини 6 ой муддатга футболдан дисквалификация қилганди.

Мажбурий таътил муддати якунланганидан сўнг футболчи кейинги фаолиятини яна "Навбаҳор" билан давом эттиришни маъқул кўрган кўринади. Азиз Турғунбоев кеча клуб ихтиёрига етиб келиб, бугундан машғулотларни бошлаган.

"Навбаҳор"га доир яна бир маълумот. Жамоа ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов айни пайтда клуб истиқомат қилаётган меҳмонхонада "Локомотив" вакиллари билан келган ва "Навбаҳор" билан трансфер масаласи бўйича музокараларни ўтказмоқда. 

Аввалроқ Остон Ўрунов "Локомотив"га ўтишга яқинлиги ҳақида хабар бергандик. Агарда музокаралар кўнгилдагидек якунланса, унда тез орада томонлар трансфер масаласини расман ҳал этишади.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг