"Навбаҳор" ҳимоячиси Хитой Суперлигасига кўчиб ўтди
05 фев 07:57
Янгиликлар
"Навбаҳор" ҳимоячиси Хитой Суперлигасига кўчиб ўтди
Ўтган мавсум Наманган клубида ҳаракат қилган Милош Милович фаолиятини Хитойда давом эттирадиган бўлди.
"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Хитой Суперлигасида иштирок этувчи "Циндао Жуннэн" клуби билан шартнома тузди.
Маълумот учун, 2023 йилда Милович "Навбаҳор" таркибида барча мусобақаларда жами 32та ўйинда майдонга тушиб 3та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар