UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  2 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  11 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  9 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  24 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38

"Навбаҳор-Фарм" Про лигадан четлатилиши мумкин. Бунинг сабаби қарздорликлар Янгиликлар

"Навбаҳор-Фарм" Про лигадан четлатилиши мумкин. Бунинг сабаби қарздорликлар

“Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 14.9-бандида бошқа ташкилотлар ҳамда ўз расмийлари олдида бажарилмай қолган молиявий мажбурияти бўлмаса, шунингдек, ОФК лицензиясини қўлга киритиш шарти билан футбол клубига фарм жамоа ташкил этиш ҳуқуқи берилган.

Шу асосда "Навбаҳор" футбол клуби қошида фарм жамоа ташкил этилган бўлиб, у 2020-22 йиллар давомида Биринчи лигада, 2023 йилда эса Про лигада иштирок этди. Сир эмаски, Про лига мусобақасининг ўз талаблари бор бўлиб, унга кўра жамоа Намангандаги "Марказий" стадиондан фойдаланишига тўғри келди. Бироқ мавсум давомида учрашувларни ташкил этиш ва Лига талаблари асосида фаолият олиб боришда қатор камчиликларга йўл қўйиб келди. Лиганинг расмий огоҳлантиришларига нисбатан клуб ижобий реакция кўрсатмади.

Шунингдек, "Навбаҳор" футбол клуби футболчи ва мураббийлар билан кичик бўлмаган суммали шартномалар тузиб, уни Лига рўйхатидан ўтказиб келаётган бўлса-да, сўнгги тўрт мавсум давомида бевосита Лига олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажаришда оқсаб келди. Жумладан, Лига ва клуб ўртасида имзоланган шартномага кўра, "Навбаҳор" ўз молиявий мажбуриятини ўтган йилнинг май ойида тўлиқ бажариши лозим эди. Бироқ 2024 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра энг катта қарздорлик "Навбаҳор"га тегишли бўлиб турибди.

Қўшимчасига, футбол клуби ЎФА талабига асосан 10 январь санасига қадар ишчи-ходимлар олдидаги қарздорлик тўлиқ бартараф этилгани юзасидан расмий ахборот бермади ва фақатгина оғзаки жавоб билан чекланди. Бу эса Ассоциация ҳамда Лига талабларига нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади.

4 январь куни Лига расмий хат билан чиқиб, 12 январь санасига қадар "Навбаҳор-Фарм" масаласида аниқ таклиф киритилишини сўради. Шунга қарамай, 15 январь ҳолатига кўра ҳам клуб расмий жавоб қайтармади. Ваҳоланки, ЎФА тегишли қўмитаси клубга нисбатан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ киритган бўлса-да, бу давр ичида "Навбаҳор" қатор футболчилар билан шартнома имзолаётгани юзасидан маълумотлар бор. ФИФА талабига кўра мазкур шартномалар 1 ой ичида, Лига талабига кўра 20 кун ичида рўйхатга олинмаса, "Навбаҳор" навбатдаги жарима санкцияларига дуч келади. Айни вақтда эса ЎФА талаби билан клуб учун шартномаларни онлайн рўйхатдан ўтказиш платформаси ёпиб қўйилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, "Навбаҳор-Фарм" жамоасини Про лигадан четлаштириш масаласи кун тартибига киритилди. 16 январь куни эса ЎФА тегишли қўмитаси қарздорлик билан боғлиқ талабларни ўз вақтида бажармаган футбол клубларига нисбатан санкция қўллаш учун йиғилади.

Лига Навбаҳор футбол клубининг 2023 йилги мавсум давомида кўрсатган натижаларини қадрлайди. Вилоят ҳокимлиги кўмаги билан клубга катта сармоя киритилди ва унинг аввалги обрўсини тиклаш йўлида қатор ишлар амалга оширилди. Бироқ бевосита клуб структурасида фаолият олиб борадиган мутахассислар ва уларнинг ўз ишига профессионал ёндашуви юзасидан Лигада қатор саволлар мавжуд.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика