UZ

Сўнгги янгиликлар

14:51ПСЖ Мбаппега 50 млн евролик шартнома таклиф қилмайди  0 14:31Аёллар футболи. Ўзбекистон кубогининг дастлабки финалчиси аниқланди  0 14:30Ана холос. "Реал" франциялик футболчи учун Хамес Родригес ва 86 миллион фунт таклиф қилади  4 14:05Себальос қишда А Серияга йўл олиши мумкин  4 13:42"Реал"нинг сўнгги 10 йилликдаги рамзий жамоаси билан танишинг  24 13:24Сардор Мирзаев: "Терма жамоа сафида 1 дақиқа ўйнаймизми ёки 10, бор кучимизни бериб ҳаракат қилишимиз керак"  15 13:15"Барселона" қизиқаётган ўйинчини "Реал" "илиб кетмоқчи"  2 12:50Ана холос. "Эл Класико" 18 декабрга кўчирилиши мумкин  19 12:28"Арсенал"нинг сўнгги 10 йилликдаги рамзий жамоаси билан танишинг  10 12:21Андрей Канчельскис: “Биринчи навбатда олдимизда “Сурхон” билан ўйин турибди”  7 12:13 Футзал: Ўзбекистон бугун Қирғизистон билан ўйнайди  0 12:10Ҳамюртимиз U-17 Жаҳон чемпионатида ишлайди  1 12:09Қодирқулов: "Тушликдан сўнг "кийимларингни йиғиштир" дейишди"  31 12:08"Adidas" Лионель Мессининг футболдаги профессионал дебютига атаб ишлаб чиқарилган бутсаларни тақдим этди  8 12:06ЎФА техник директори Тренерлик конвенцияси бўйича ОФКнинг махсус текширув комиссияси таркибига киритилди  1

"Навбаҳор" Деян Журжевични таништирди Янгиликлар

"Навбаҳор" Деян Журжевични таништирди

Бугун Наманганнинг "Навбаҳор" клуби янги бош мураббий Деян Журжевични таништирув маросимини ўтказди.

Янги мураббийнинг тақдимот маросими аввалида Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Х.Бозаров сўзга чиқиб йиғилганларга янги бош мураббий сербиялик мутахассис Деян Журжевични йиғилганларга таништирди.

Айни пайтда Наманган шаҳар ҳокими, "Навбаҳор" футбол клуби президенти Ш.Абдуразоқов ва Деян Журжевичлар расмий шартномани имзолашди.

Деян Журжевич сўз олиб, жамоага таклиф этишгани учун миннатдорчилик билдириб, ўз аънаналарига эга клубда иш бошлаганидан хурсандлигини билдирди. Журжевич Ўзбекистондаги фаолияти давомида Наманганда бўлганлигини ва мухлислар билан тўла ўйингоҳда ўйин кўрсатиш қийин кечганлигини айтиб ўтди.

Жамоа сардори Жаҳонгир Меҳмонов ва россиялик ҳимоячи Игорь Голбанлар ҳам сўзга чиқиб, вилоят ва клуб раҳбарлари томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун миннатдорчилик билдириб, мухлисларни ҳурсанд қилиш учун бор куч ва маҳоратларини намойиш этишларини билдиришди. Журжевичга хуш келибсиз дея илиқ фикрларни билдиришди.

Тақдимот маросими сўнггида Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров ва жамоа бош мураббийи Деян Журжевичлар жамоа футболчилари билан суҳбат ўтказишди. Шу тариқа тақдимот маросими якунига етказилди.

Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг