UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  0 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:15Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  91 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  6 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  4 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  71 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  21 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  3

"Навбаҳор" дарвозасига пенальти тўғри белгиланди. Улар футболчиларга ўхшаб кўп маош олишмайди". Собиқ рефери Маъмур Саидқосимов ҳакамлик ҳақида аччиқ гапларни айтди Янгиликлар

"Навбаҳор" дарвозасига пенальти тўғри белгиланди. Улар футболчиларга ўхшаб кўп маош олишмайди". Собиқ рефери Маъмур Саидқосимов ҳакамлик ҳақида аччиқ гапларни айтди

Кечадан бери футбол жамоатчилиги орасида "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўртасидаги ўйин, ҳакамлик ҳақидаги баҳс-мунозаралар якунига етгани йўқ.

Ҳамма ўзининг қараши бўйича вазиятга изоҳлар бермоқда, турли фикрлар янграмоқда. Биз эса барчасига аниқлик киритиш ва мавзуга якун ясаш учун шу соҳанинг мутахассисига юзланишнга қарор қилдик. Бу борада бизга собиқ ҳакам, ўз вақтида ҳакамлар қўмитаси департаментида ҳам фаолият олиб борган Маъмур Саидқосимовнинг фикрларини билдириб ўтди.

- Фирдавс Норсафаров сўнгги дақиқада "Навбаҳор" дарвозасига белгилаган пенальтига муносабатингиз? Ўша вазиятда рефери тўғри қарор қабул қилдими?

- Собиқ ҳакам, ҳакамлар қўмитаси департаментида фаолият олиб борган инсон сифатида ҳам ўзимнинг нуқтаий назаримдан келиб чиқиб фикр билдирсам, кўпчилик наманганлик ишқибозлар наздида ҳакамларни ҳимоя қилаётгандек бўлишим мумкин. Лекин мен ҳар доим ҳақиқатни гапириб келганман. Кўп инсонлар футболни яхши тушунаман, ҳакамликни зўр биламан, деб ўйлайди. Бугунги кунда ҳакамлик қилиш оғирлашиб боряпти. Чунки IFAB томонидан ўйин қоидаларига кўп ўзгартиришлар киритилмоқда. Буларни эса мухлислар тўлиқ тушуниб етишмайди. "Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйинда белгиланган пенальтига келсак, биринчи кўрганимда менда ҳам шубҳа пайдо бўлди. Сўнг такрорий вазиятларни томоша қилиб ҳакамнинг тўғри қарор қабул қилинганлигига гувоҳ бўлдим. Шунингдек клублардан илтимос қилиб қоламан, ЎФА томонидан қўйилаётган талабларни, камераларни жойлаштиришга жой билан таъминлаб беришларини сўрардим. Фалон пулга футболчи сотиб олгандан кўра шу шароитларни яратиб беришса мақсадга мувофиқ бўларди. VAR тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар ўзи учун ўзи шароит қилишга мажбур бўлмоқда. Уларга кўринган вазиятлар мухлисларга кўринмаган бўлиши мумкин. Энди 11 метрлик зарба белгиланган вазиятга қайстак. Сардор Рашидов тўп билан эди. Иккисининг оёғи ҳавога кўтарилганда яъни, Рашидовни чап, унга қаршилик кўрсатаётган ҳимоячининг чап оёғи. Шу ҳолатда Рашидовнинг товонига "контакт" бўлган. Ҳар бир жамоанинг ҳужумчиси жарима майдони ичида имконият борича фойдаланишга ҳаракат қилади. У ерда озгина тегилганда ҳам оёқнинг мувозанатини йўқолишига олиб келган. Яхшилаб эътибор берилса, Рашидовнинг тўпиғига "контакт" бўлиши натижасида сирпанишга олиб келинганини кўрасиз. VAR ва бош ҳакам вазиятни такроран кузатиб пенальти белгилади. Қарор тўғри қабул қилинди. Яна бир нарса "Навбаҳор" жамоаси азалдан ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилганда доим рақиби устидан зафар қучишни истайди. Бошқа жамоа бўлганида ҳам бунчалик тўполонлар бўлмасди, деб ўйлайман.

- Буни қарангки VAR билан ҳам боғлиқ турли эътирозлар кузатилмоқда. Лекин стадионларимизда VAR`га яратилган шароитларни ҳам ҳисобга олиш керак...

- Тўғри. VAR тизимини олиб келишни, адолат бўлишини бошида роса исташди. Ўтган турда "Андижон" - "Машъал" ўйинида назоратчилик қилдим. Ушбу учрашувда ҳам VAR тизимидан фойдаланилди. Лекин у ерда яратилган шароитлар қониқтирмасди. Ходимлар юқорида таъкидлаганимдек ўзи учун ўзи курашди. Интернет билан боғлиқ муаммо сабаб ўйиндан олдин офсайдни аниқлаш қийин бўлиши ҳақида хабар бериб ўтилди. Тўғри хусусий клуб, уларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Улар ҳам гапга қулоқ солган ҳолда зарур шароитларни яратишса ривожланишимизга туртки бўлади. Дейлик "Андижон"нинг ўринбосарлари ўйнайдиган  "Бўстон" стадионида ҳам видеотасвирга олишни ҳам имкони йўқ. Тоғни тепасига чиқиб тасвирга олиш керак. Бу нечинчи асрнинг футболи билмайман. Қилинадиган ишларимиз кўп. Профессионалликка ўтамиз десак танқидлар бошланади. Ютқазган жамоа ишқибозлари дарҳол ҳакамга тош отишади. 

- Айниқса сўнгги турларда бу жуда ҳам авж олди...

- Мухлислар клуб томонидан қандай ишлар қилинди, нималар яратилди деган саволни ўзига бермайди. Масалан "Турон" - "Сўғдиёна" билан ўйиндан сўнг жамоа мураббийи оламга жар солди. "Локомотив" билан ўйинда нима бўлди? Хўп, VAR қўйилди. Жамоанинг асли хорижлик бўлган ҳимоячиси ўзининг жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Боз устига учрашувнинг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётганда. Демак гап жамоанинг ичида. Агарда биз ёмон деяверсак яхшиликка олиб келмайди. Ҳамма ҳам инсон. Шунингдек кўпчилик ҳакамнинг қандай маош олишини билмайди. Футболчининг маоши 20, 30, 40 миллионни ташкил қилади. Мураббийлар ҳам шундай ойлик олади. Бироқ ҳакам бир ойда иккита ўйин бошқарса 5-6 миллион маош олиши мумкин. Шу билан оиласини боқади. Буни тан оламиз. 

- Бу кетишда бизда яқин йилларда ҳакамлар етишмовчилиги кузатилиши табиий...

- Захира тайёрлашимиз лозим. Бу болалар футболида ҳам кузатилаётган ҳолат ҳисобланади. Масалан Эронда 2000 нафар захира ҳаками мавжуд экан. Улардан 10 нафардан ошиғи ФИФА ҳакамлигига номзод. Бизда эса 200 нафар ҳакам чиқса дўппимизни осмонга отамиз. Четлатаверсак иш битмайди. Битта хато қилгандан сўнг, четлатишдан осон иш йўқ. Уларни тарбиялашимиз зарур.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика