

Баҳснинг 74-дақиқасида испаниялик Жейми Варди билан тўқнашиб кетди ва инглиз майдонга йиқилиб тушди. Ҳакам икки футболчига сариқ карточка кўрсатди, аммо Насри учун бу иккинчиси эди.
"У ҳеч нарса дегани йўқ, шунчаки ролини яхши ўйнади. Биз юзма-юз келдик, кейин Варди йиқилди. Инглиз футболи курашларга бой бўлиши керак деб ўйлайман, у симуляция ишлатди. Варди мен учун ёлғончи. Агар у бошқа мамлакат вакили бўлганида, инглиз матбуоти уни симулянт деб атаган бўларди.
У билан суҳбатлашишни истагандим, аммо атрофда камералар жуда кўп. Келажагим ҳақида ўйлаб, дисквалификация қилинмаслигим керак эди.
Биз бир лигада ўйнамаймиз, шу сабабли тез орада учрашамиз деб ўйламайман. Бу энди аҳамиятга эга эмас" - дейди Насри.



