UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Адама Траоре "Барселона"га қайтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди  3 12:07"Интер" "Барселона" футболчисига қизиқмоқда  3 12:00АГМКни собиқ ўйинчилари жазолаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:57"Тезкор студия". АГМК "Қизилқум"га таслим бўлди, бугун "Пахтакор" уйида, "Насаф" сафарда ўйнайди  7 11:37"Барселона" Роналду учун икки ўйинчисини таклиф қилди  51 11:16"Реал" "Рома" ҳимоячиси Ибанесга қизиқмоқда. Трансфер 25 млн еврога баҳоланмоқда  1 10:53"Милан" Дания терма жамоаси хавбеки Дамсгорга қизиқмоқда  2 10:36Olamsport: Ҳамюртимизнинг Мейвезер билан танишуви, дзюдочиларимиздан хушхабар ва бошқа хабарлар  0 10:26Евро-2020. Бугун тўртта ўйин бор  15 10:01"Тоттенхэм" Ааронсни 30 млн фунт эвазига харид қилиши мумкин. МЮ ва "Эвертон" ҳам ҳимоячи учун даъвогарлик қилмоқда  0 09:38"Барселона" Месси билан шартнома узайтирилганини пайшанба куни эълон қилмоқчи  33 09:17"Суперменнинг қайтиши". "Парма" Буффонни намойиш этди  3 08:54Рамос собиқ жамоадошларига ПСЖга ўтишини айтди  10 08:30"Милан" Жиру билан шартнома бўйича келишиб олди ва "Челси"нинг яна икки ўйинчиси учун даъвогарлик қилмоқда  2 08:07Бугун Суперлига доирасида 2та ўйин бўлиб ўтади  25

"Насаф"нинг таркиби кучайтириладими? Мақсад қандай? Рўзиқул Бердиев жавоб берди Янгиликлар

"Насаф"нинг таркиби кучайтириладими? Мақсад қандай? Рўзиқул Бердиев жавоб берди

"Насаф" жамоаси ОФК кубогига йўл олишдан аввал бугундан Тошкентдаги "Чиғатой" сунъий қопламали майдонида машғулотларга киришди.

Машғулотлар олдидан жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Дастлаб ОФК кубогига тайёргарлик жараёни ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Яхши кайфиятда тайёргарликни бошладик. Чунки кеча клуб раҳбарлари ҳам футболчиларга катта мотивация берди. Ўзларинг ҳам кўрдинглар вилоят ҳокимимиз ҳам жамоа аъзолари билан учрашиб муҳим ўйинлар олдидан омад тилади. Мухлисларимиз яхши кузатиб қўйишди. Шу боис йигитларнинг руҳий ҳолати жуда яхши. Бугундан "Чиғатой" спорт базасида машғулотларни бошладик. Суъний майдонда тайёргарлик олиб боришимизни таъкидлагандим. Икки кун шу ерда шуғулланамиз. Сўнг 10 май куни Душанбега йўл оламиз. 

- Учрашувларнинг суъний майдонда ўтиши қанчалик қийинчилик туғдиради? Бундай паллада жароҳат олиш ҳолатлари кўп учрайди...

- Бу жиҳат ўйлантиряпти. Лекин ҳеч нарса баҳона бўла олмаслиги керак. Агарда суъний майдон текис бўлса яхши ўйин кўрсатиш мумкин. Имкон қадар сифатли ўйнашга ҳаракат қиламиз. Майдонга чиқиб натижа кўрсатишимиз лозим. Мухлисларимиз биздан ғалабалар кутмоқда. Асосий мақсад кейинги босқичга йўлланма олиш. 

- Жамоанинг молиявий ҳолати ва таркиби 10 йил олдингидек бўлмасада кўпчилик "Насаф"дан 2011 йилги ғолибликни кутяпти. Клуб раҳбарияти жамоага шундай мақсадни қўйдими?

- Турнирда максимал ҳаракат қиламиз. 2011 йилги натижа билан таққослаш ноўрин. Фарқ жуда катта. Қолаверса ўзим ҳам ўшанда ёрдамчи мураббий сифатида жамоада фаолият борганман. Таркиб жуда кучли эди. Турнирнинг даражаси юқорилигини яхши биламан. Максимал ҳаракат қилсак яхши натижа кўрсатишга кучимимиз етади. Раҳбарият билан гаплашдик, агарда кейинги босқичга чиқсак бошқа футболчиларни ҳам рўйхатдан ўтказамиз. Жамоани кучайтиришни ўйлаб кўрамиз. Бунинг учун кейинги босқичга чиқишимиз зарур. Ютишни мақсад қилсак таркибимизни кучайтиришимиз даркор. 

- Туркманистон клуб "Олтин аср" мусобақада катта эҳтимол билан иштирок этмайди. Бу "Насаф"нинг режаларига ва гуруҳдаги ҳолатга қанчалик таъсир қилади?

- Режамиз бўйича учта ўйинга тайёргарлик кўргандик. Шуни айтишим мумкинки, Туркманистон жамоаси ҳақида бизда маълумотлар кам эди. Қайсидир маънода режамизга бироз ўзгартирармиз. Гуруҳдаги қолган рақиблар ҳақида маълумотларга эгамиз.


Рейтинг: +22   

Фикрлар

+1   
09 май 07:47:44
Тож
Насаф эгилмайди, букилмайди, синмайди. Олға Насаф. Ўн йил аввалги ғалабангни юбилейини нишонлаймиз!
+1   
09 май 05:33:40
Nasaf_qamashi
Hujum chizigʻini sal tajribasi bor oʻyinchi bilan toʻldirish kerak
+1   
09 май 05:33:31
Nasaf_qamashi
Hujum chizigʻini sal tajribasi bor oʻyinchi bilan toʻldirish kerak
+1   
09 май 00:27:21
Profil
Shahrisabzlik toza O‘ZBEK фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Olg‘a Qashaqadaryo Olg‘a Nasaf Roziqul aka omad sizga
Олга Кашкадарё бу нима деганинг ? Насаф Узбекистон шарафини химоя киладику. Махаллийчиликни йукотайлик биродар. Булинганни бури ейди
+1   
09 май 00:16:48
NASAF N 1
HURMAT SAQLAGAN XOLDA AYTAMANKI D.SAITOV,TURDALIYEV,KOMILOVLAR ASOSIYGA TAYOR EMAS.BERDIEV ESA XATO QILYABDI,AYNIQSA SAITOVNI ASOSIYGA TUSHIRIB.OMAD NASAFGA
+1   
09 май 00:16:13
NASAF N 1
HURMAT SAQLANG AN XOLDA AYTAMANKI D.SAITOV,TURDALIYEV,KOMILOVLAR ASOSIYGA TAYOR EMAS.BERDIEV ESA XATO QILYABDI,AYNIQSA SAITOVNI ASOSIYGA TUSHIRIB.OMAD NASAFGA
+1   
08 май 23:55:41
JAHONGIR-707
2503 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бердиев ҳақ булишиям мумкин минг қилсада у мутахасис ман оддий мухлисман мани шахсий фикримча шу таркиб биланам Насаф ОФКни олади деб уйлайман,Бердиев айтганидек 2011йили ҳақиқатдан таркиб кучли эди ОФК кубогида қатнашувчи жамоаларам ҳозиргига қараганда кучлироқ эди,уша пайтларда ОФКда фақат Насаф уйнамаган бошқа жамоаларимизам уйнаган лекин ярим йулда ютқазиб турнерни тарк этишарди,у пайтлар бу турнерда купроқ ироқ жамоалари узбек жамоаларига яхши қаршилик курсатишарди ироқда у пайтлар тинчлик эди футболи ҳозиргидан бир мунча яхшироқ эди,лекин Бердиев айтганидек таркибни кучайтириб олишса зарар қилмайди таркибни кучайтиришса Насаф бир оёқда уйнабам ОФК кубогини олади,ОЧЛга йиланмани олишса келаси йили ОЧЛда уйнашгаям кучлироқ таркиб керак
2011 ни такрорлаш жуда кийин. У вактдаги клубди рахбари хам, вилоятди рахбари хам бошка инсонлар эди. Аслида Насафнинг кубик олишида Демёненка эмас шу икки рахбар асосий рол уйнаганди. Хозиргиларининг иши курук майнавозчилик. Насаф натижа курсатса югуриб келиб бирга суратга тушади, табриклайди, бахонада узини пиар килиб колади. Муаммо чикса, ердам керак булса писал кетади
   
09 май 16:43:59
Po'latBEK_qirol_
Nima deysiz agar nasaf yutsa yana duwmanlar (xurmat saqlagan xolda) jarima yozmas ekanmi, "kubokni yutding"deb?
   
09 май 00:45:44
Ilyosbek.com
Насафга жарима куйган ХАЛК ЛУШМАНИ юраги тоза эмас экан.
   
09 май 00:17:51
FC Barsa AC Milan
Yana jarima solmiydimikan? Faxridin nima deysan...antivodiy va antivoha...
   
08 май 23:08:53
2503
Бердиев ҳақ булишиям мумкин минг қилсада у мутахасис ман оддий мухлисман мани шахсий фикримча шу таркиб биланам Насаф ОФКни олади деб уйлайман,Бердиев айтганидек 2011йили ҳақиқатдан таркиб кучли эди ОФК кубогида қатнашувчи жамоаларам ҳозиргига қараганда кучлироқ эди,уша пайтларда ОФКда фақат Насаф уйнамаган бошқа жамоаларимизам уйнаган лекин ярим йулда ютқазиб турнерни тарк этишарди,у пайтлар бу турнерда купроқ ироқ жамоалари узбек жамоаларига яхши қаршилик курсатишарди ироқда у пайтлар тинчлик эди футболи ҳозиргидан бир мунча яхшироқ эди,лекин Бердиев айтганидек таркибни кучайтириб олишса зарар қилмайди таркибни кучайтиришса Насаф бир оёқда уйнабам ОФК кубогини олади,ОЧЛга йиланмани олишса келаси йили ОЧЛда уйнашгаям кучлироқ таркиб керак
   
08 май 22:44:56
Simple Man
Насафдаги ёш иқтидорларнинг халқоро мусобоқадаги ғалабага чанқоқлиги, майдондаги ижодкорлигини тайзийқ, босим ва нохолис хакамлик синдирмаса албатта натижага эришади, лекин кейинги босқичга ўтса таркибни бироз кучайтириш ва бир икки терма жамоа даражасидаги ўйинчиларни жалб килиш шарт...
   
08 май 22:29:26
Madagascar
Omad
   
08 май 21:59:02
Mbp7Sher
Nasafni shunday muhim uyin oldidan, jamoaga jarima solinishini qanday tushinish mumkin. Yoki Nasafni gruhdan chiqishini hohlamaydiganlar bormikana. Nasaf bunga javoban eng yaxshi uyinini kursatsa daxshat ish bulardida.
   
08 май 21:59:01
Mbp7Sher
Nasafni shunday muhim uyin oldidan, jamoaga jarima solinishini qanday tushinish mumkin. Yoki Nasafni gruhdan chiqishini hohlamaydiganlar bormikana. Nasaf bunga javoban eng yaxshi uyinini kursatsa daxshat ish bulardida.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика