UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22Владимир Йовович "Андижон"га ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди  1 13:55Манба: Суперлига-2026да апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй"га айланади  7 13:29U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар  3 13:07Кавани бутсаларини михга илди  16 12:40"Қўқон-1912" қисқа муддатли таътилга чиқди  1 12:16Уоткинс: "Эмери — тактик даҳо"  4 11:48Одил Абдумажидов: "Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди"  0 11:21Каннаваро Ўзбекистон МТЖ футболчисининг ўйинини стадиондан томоша қилди  6 10:55"Хоразм" яна уч нафар футболчиси билан янги шартномалар имзолади  4 10:31"Нефтчи" яна уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  8 10:16Трансфермаркт нашри 2025 йилда энг кўп нархи тушган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди  0 09:50"Сепахон" менежери Игорь Сергеев ҳақидаги саволга жавоб берди  4 09:23Туркия Суперлигаси. Шомуродов яна бир кўрсаткичда етакчилик қилмоқда  4 08:56Ўзбекистон МТЖ ЖЧ олдидан сўнгги йиғинини қачондан бошлаши маълум  3 08:30Ўзбекистонлик футболчи Қозоғистон чемпионатида тўп тепган легионерлардан иборат рамзий терма жамоадан ўрин олди  1

"Насаф"нинг ОЧЛдаги рақиби “Ал Садд” 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди Янгиликлар

"Насаф"нинг ОЧЛдаги рақиби “Ал Садд” 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди

“Насаф”нинг ОЧЛ-2018 “С” гуруҳдаги рақиби “Ал Садд” бугун Қатар Юлдузлар лигасининг 18-турида майдонга тушди.

“Ал Садд” турнир жадвалининг 7-поғонасида бораётган “Ал Аҳли” жамоасини ўз майдонида қабул қилди.

Учрашув тўлиқ “Ал Садд” жамоаси устунлигида ўтди. Ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди. Жамоанинг 11-рақамдаги жазоирлик ҳужумчиси  Бағдод Баунеджах тўртта гол уриб, покер қайд этди.

Ушбу ҳужумчи жамоанинг ОЧЛда ҳам тўпурари ҳисобланади, у икки турда ҳам дубл қайд этган.

Учрашувдаги 5-голни унинг ҳамюрти, ярим ҳимоячи Ҳамроун Жугуртҳа киритди.

Бу ғалабадан сўнг “Ал Садд” ўз очколари сонини 46 тага етказиб олди. Биринчи ўринда бораётган “Ал Дуҳаил” бу турда дуранг ўйнаса ёки мағлуб бўлса, “Ал Садд” турнир жадвали пешқадамига айланади.

 
Қатар юлдузлар лигаси, 18-тур
“Ал Садд” – “Ал Аҳли” 5:0 (1:0)
Голлар: 
Бағдод Бунеджа 15, 55, 75, 82, Ҳамроун Жугуртҳа 90+2.  
“Ал Садд”: 1.Саад Алшийб, 3.Ёсир Абубакр Исо (16.Буалим Хухи, 46), 5. Ҳамроун Жугуртҳа, 8.Али Асад (6.Хави Эрнандес, 46), 11.Бағдод Бунеджа, 12.Хамид Исмоил, 14.Абдукарим Ҳасан (с), 20.Салим Али Алхажри, 24.Муртоза Пуралиганжи (7.Мусаб Хотр, 79), 37.Ахмад Суҳаил, 96.Акрам Афиф.
Захира: 22.Мешал Баршам, 2.Педро Мигел, 17.Ҳасан Ахмад, 99.Али Фрейдон.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика