"Насаф": Вакилларимиз ОФК семинарида иштирок этишади
06 дек 2017 12:52
Янгиликлар
"Насаф": Вакилларимиз ОФК семинарида иштирок этишади
Ҳар йили янги мавсум олдидан Осиё футбол конфедерацияси қароргоҳи жойлашган Куала Лумпур шаҳрида ОЧЛ ва ОФК кубогида иштирок этадиган жамоалар раҳбарлари ва мутасаддилари иштирокида ОФК элит семинари ташкил этилади.
Бу йили ушбу анжуман 6-7 декабрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу семинарда иштирок этиш учун “Насаф” жамоаси делегацияси айни пайтда Малайзия пойтахтида бўлиб туришибди. Семинарда клуб вакиллари сифатида бош менеджер Ш.С.Ярулин ва клуб медиа менеджери Ю.Набиевлар иштирок этишмоқда.
Улар шунингдек бугун бўладиган ОЧЛ-2018 мусобақасига қуръа ташлаш маросимида ҳам иштирок этишади.
Семинарда ОФК мутахассислари томонидан Осиё чемпионлар лигаси мусобақасининг ўтган йилги якунлари таҳлил қилиниб, янги мавсумдаги регламентдаги ўзгаришлар ва бир қатор бошқа масалалар бўйича маърузалар қилинади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар