

Бугунги ўйин олдидан "Насаф", "Бунёдкор" ҳамда Эронинг "Персеполис" жамоалари мухлислари дўстона учрашуви бўлиб ўтди.
Клуб мухлислари ўзаро совға-саломлар билан алмашишди, шундан сўнг "Персеполис" ва Эрон миллий терма жамоаси Мухлислари сардори Саид Тоҳири, "Бунёдкор" клуби мухлислар етакчиси Шавкат Имомов билан яқин дўст эканлигини айтиб Эрон телеканалига интервью берди.




