

“Аждарлар" мазкур йиғин доирасидаги илк назорат учрашувида майдонга тушишди. Украинанинг “Колос” жамоаси билан кечган муросасиз баҳсда кучлар тенг келди ва 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди.
“Насаф”нинг голларига, Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этиб қайтган Шароф Муҳитдинов ва мухлислар томонидан кашфиёт сифатида эътироф этилган Ойбек Бозоров муаллифлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги назорат ўйини 20 февраль куни Украинанинг яна бир клуби “Ворскла”га қарши бўлиб ўтади. Шунингдек йиғин давомида бир қатор легионерлар ҳам кўрикдан ўтиши режалаштирилган.
"Насаф" - "Колос" 2:2
"Насаф" голлари: Шароф Муҳитдинов, Ойбек Бозоров.












