UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  1 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  1 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  2 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  11 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  11 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  7 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1

“Насаф” Туркияда Кипр клубини мағлуб этди Янгиликлар

“Насаф” Туркияда Кипр клубини мағлуб этди

Теглар :  ЛимассолНасф
Анталияда қишки ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган”Насаф” жамоаси бугун илк назорат учрашувида майдонга тушди.

Аслида кеча бўлиб ўтиши режалаштирилган ушбу назорат учрашуви, об-ҳаво ноқулайлиги туфайли бугунга қолдирилган эди.
 
"Насаф"нинг рақиби Кипр мамлакатининг  “АЕЛ Лимассол” жамоаси бўлди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Шахбоз Эркинов рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармасдан қолди.
 
Шундай қилиб, Анталиядаги биринчи назорат учрашувида "Насаф" ғалаба қозонди.
 
Қуйида бугунги биринчи назорат учрашувида майдонга тушган "ажадарлар" таркиби билан танишинг.
 
Назорат учрашуви. 11.01.2017.
“Насаф” (Ўзбекистон) – “АЕЛ Лимассол” (Кипр) 1:0
Гол
: Шаҳбоз Эркинов, 55’-1:0
 
“Насаф”: Санжар Қувватов, Ғолиб Ғайбуллаев, Игорь Голбан, Мақсуд Каримов, Фарруҳ Сайфиев, Дилшод Хушбаков, Сирожиддин Қўзиев, Дилшод Раҳматуллаев, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев, Шахбоз Эркинов
 
Захирадан майдонга тушганлар: Дониёр Нарзуллаев, Нажмиддин Нормуродов.
 
"Насаф" шунингдек бугун яна бир назорат учрашуви ўтказади. Жамоанинг иккинчи назорат учрашувидаги рақиби Озарбайжоннинг таниқли “Нефтчи” жамоаси бўлади.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика