

"Оқлар" ва "Кўклар" ўртасида кечган басда "Кўклар" 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ғолиб жамоа сафида Ойбек Бозоров (2), Дилшод Раҳматуллаев, Мбеке Сиебатчеу, Муродбек Хўжамбердиев тўп киритишган бўлса, иккинчи жамоа таркибида Шароф Муҳитдинов, Шаҳбоз Нуриддинов гол уришди.
Назорат учрашувидан сўнг футболчиларга жавоб берилди. "Аждарлар" 20 январда ўз қароргоҳида йиғилишади ва тиббий кўрикдан ўтишади.







