"Насаф" ўқув-машғулот йиғинини Қаршида давом эттирмоқда

Narzulla Saydullayev
27 фев 2019
Суперлига 2019 бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди.

Хабарингиз бор, "Насаф" 1-турда самарқандликлар меҳмони бўлишади. Пойтахтдаги йиғиндан сўнг жамоа аъзоларига 3 кунлик қисқа таътил берилганди. "Аждарлар" 25 февралдан бошлаб ўз қароргоҳларида йиғилишди. Тошкентдаги йиғин доирасида жамоа билан шуғулланган Ислом Кенжабоев Туркияда йиғин ўтказаётган ОТЖ таркибига бориб қўшилди. Эслатиб ўтамиз, ОТЖнинг ўқув-йиғин машғулотларида "Насаф"нинг саккиз нафар аъзоси ҳаракатланмоқда.

Суперлига стартига қадар Қаршида яна битта ўртоқлик учрашуви режалаштирилган.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia