"Насаф" ОЧЛда янги логотип билан ўйнайди
08 авг 2023 11:58
Янгиликлар
"Насаф" ОЧЛда янги логотип билан ўйнайди
Қаршининг "Насаф" клуби бир неча кун аввал ўз логотипини ўзгартирганди.
Эндиликда клуб Чемпионлар Лигасининг янги мавсумида мана шу логотипдан фойдаланиш учун рухсат олди.
Бунда "Лицензиялаш регламенти"нинг 12.3-бандига асосан "Насаф" фақат логотип бўйича ўзгариш қилаётгани, клубнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ёки номи ўзгармагани, мазкур ўзгариш клубнинг футболчи, мураббий ҳамда ходимлари билан мавжуд шартномаларга нисбатан таъсир кўрсатмаслиги масаласи ОФК томонидан кўриб чиқилди. Қитъа футбол конфедерациясига тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, "Насаф"га янги лого остида Чемпионлар Лигасида иштирок этишга рухсат берди.
Аввалроқ Алишер Никимбаев логотипини ўзгартирган "Насаф" қандай қийинчиликларга дуч келиши мумкинлигини айтган эди.
Фикрлар