"Насаф" — "Нефтчи" ўртасидаги турнинг марказий учрашувида ҳисоб очилмади. Фарғоналиклар қаторасига учинчи баҳсда ҳам дуранг ўйнашди
29 мар 20:28
Янгиликлар


"Насаф" — "Нефтчи" ўртасидаги турнинг марказий учрашувида ҳисоб очилмади. Фарғоналиклар қаторасига учинчи баҳсда ҳам дуранг ўйнашди
“Насаф” — “Нефтчи” 0:0
29.03.2025. "Марказий", Қарши. 18:30
Бош ҳакам: Ахрол Рисқуллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Сидоров, Дилшод Жуманиёзов
Захира ҳаками: Маъмуржон Илҳомов
Назоратчи: Валентин Коваленко
ВАР: Аскер Нажафалиев
АВАР: Акмал Ғиёсов
Комиссар: Шоҳрух Саид
"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 9.Жавоҳир Сидиқов (6.Муродбек Раҳматов, 58), 10.Драган Черан (с), 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Суҳроб Нуруллоев (22.Игорь Голбан,68), 18.Ҳусайн Норчаев (80.Давронбек Усмонов, 68), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 77.Ойбек Бозоров ( 24.Сардорбек Баҳромов,89)
Захира: 1.Олександр Воробей, 2.Алибек Давронов, 19.Стефан Колович, 20.Ислом Кенжабоев, 33.Баходир Ҳалилов,
"Нефтчи": 25.Элдорбек Суюнов, 5.Икромжон Алибоев (11.Қувондиқ Рўзиев, 85), 7.Аброрбек Исмоилов (24.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 85), 9.Шохруҳ Гадоев (8.Владимир Йовович, 75), 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 20.Анваржон Ғофуров (с), 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 32.Зоран Марушич (17.Муҳаммадали Ғиёсов,75), 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Билолхон Тошмирзаев
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 33. Шохруҳбек Ёқубжонов, 66.Дониёр Валиев
Огоҳлантириш: 12 - Шоҳруҳ Гадоев, 26 - Зафармурод Абдираҳматов, 45+5 - Ҳусайн Норчаев, 78 - Жамшид Искандеров
Учрашув якунланди
90+3. Раҳматовнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
Ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди
90. Абдираҳматовнинг узатмасидан сўнг Черан боши билан зарба йўллади, бироқ зарба ноаниқ
86. Ўзгариш: Ғуломов ва Рўзиев майдонга тушди. Улар Исмоилов ва Алибоевни алиштиришди
78. Огоҳлантириш: Искандаров огоҳлантирилди
75. Ўзгариш. Марушич ва Гадоев майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Владимир Ёвович ва Муҳаммадали Ғиёсов майдонга тушди
74. Рисқуллаев ўзи ВАР маниторига борди ва кўрди. Пенальти бекор қилинди
72. Черан Бозоровни яхши имкониятга чиқарди. Ойбекка қўполлик ишлатилди ва ҳакам пенальти нуқтасини кўрсатди. Ҳозир ВАР барчасига ойдинлик киритади
68. Ўзгариш: Нуруллоев ва Норчаев майдони тарке этди, уларнинг ўрнига Голбан ва Усмонов майдонга тушди
61. «Нефтчи» тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Қанотдан бошланган ҳужумни Искандаров якунлашга ҳаракат қилди. Жамшиднинг зарбасига озгина аниқлик етишмади
58. Нуруллоев Сайфиевдан ажойиб тарзда ўтиб кетди ва узатмани амалга оширди. Суюнов ўз ўрнида
57. Сидиқов майдони тарк этди, унинг ўрнига Раҳматов майдонга тушди
55. Иккинчи бўлимда мезбонлар устунликни меҳмонларга топшириб қўйишди. Неъматов яхши ҳаракат қилди
46. Меҳмонлар иккинчи бўлимни ҳужумкор бошлади. Гадоевнинг боши билан йўллаган зарбаси озгина ноаниқ кетди
Иккинчи бўлим бошланди
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча бироз устунлик мезбонларда
45+5. Биринчи бўлим сўнггида Норчаев ҳам огоҳлантирилди
45+2. Суюнов тўпга чиқишда Норчаев билан тўқнашиб кетди. Дарвозабонга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда
Ҳакам биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди
40. «Нефтчи» ҳам аста секинлик билан рақиб майдончасига боришга ҳаракат қилмоқда. Фарғоналиклар тўпни ўз майдончасидан узоқлаштирди
37. Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб, бурчакка чиқиб кетди
35. Мозговойнинг боши билан йўллаган зарбасини Элдорбек ушлаб олди
33. Қаршида ифторлик вақти бўлди. Шу сабабли Рисқуллаев футболчиларга оғизни очиб олиш учун имконият бермоқда
26. Огоҳлантириш. Ҳозиргина ажойиб имкониятга эга бўлган Абдираҳматов Гадоевга қарши ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди
25. Яна бир хавфли ҳужум. Абдираҳматовнинг йўллаган кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади
24. Неъматов тўпни рақибга «совға» қилди. Аброр Исмоиловнинг узоқдан йўллаган зарба ноаниқ кетди
20. Черан марказда рақибдан ажойиб ўтди ва Нуруллоевга тўпни узатди. Бироқ Суҳробнинг рақиб майдончасига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди
40. «Нефтчи» ҳам аста секинлик билан рақиб майдончасига боришга ҳаракат қилмоқда. Фарғоналиклар тўпни ўз майдончасидан узоқлаштирди
17. Бу сафар Бозоровнинг ўзи зарба беришга қарор қилди. Унинг узоқдан йўллаган кучли зарба анча ноаниқ кетди
14. Бозоровдан яна бир ажойиб узатма. Бу сафар Нуруллоев ўз имкониятидан фойдалана олмади. Тўпни Суюнов ушлаб олди
12. Огоҳлантириш. Шоҳруҳ Гадоев Неъматовга қарши қўпол ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди
8. Ҳозирча тўп асосан «аждарлар»да, улар кўпроқ ҳужум ташкил қилишга интилишмоқда
3. Мезбонлар илк хавфли ҳужумни ташкил қилди. Норчаевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни эса Бозоров дарвозага йўллади. бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Бизга бегона сўзлар.
Дурангни кутаверинг,
Нефтчи ўйнаса дўстлар))