

Клуб "Марказий" стадионига ўзи қўлга киритган совринлар – Суперлига, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубок титулларини ўрнатиб, махсус фотозона ташкил қилди ва бу орқали мухлисларга фотосессия уюштириш имкониятини яратиб берди.
Бугун Қаршида футбол муҳити ҳукм сурмоқда. Жамоа Суперлига 11-туридан ўрин олган марказий беллашувда ОКМКни меҳмон қилади. Олмалиқликлар ўз анъанасига мувофиқ учрашув бошланишидан 2 соат олдин аренага етиб келди. Мезбон "Насаф" эса ўйинга 1 соат-у 10 дақиқа олдин "Марказий"да ҳозир бўлди.






"Марказий" стадиони айни пайтда








