«Насаф» – «Машъал» учрашувидан олинган Коваленко ОЧЛда ишлайди

Narzulla Saydullayev
16 май 2017
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко ОФК томонидан ОЧЛ–2017 турнири нимчорак финалидан ўрин олган “Персеполис” (Эрон) – “Лаҳвия” (Қатар) учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди.

Мазкур учрашувда ўзбекистонлик ҳакамга қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Ҳусниддин Шодмонов ёрдам беради. Захира ҳаками вазифаси Шерзод Қосимовга юклатилди. Учрашув комиссари – Адам Давид Марк (Австралия). Фаластинлик Майкл Ҳананиа ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлайди.

“Персеполис” ва “Лавҳия” клублари ўртасидаги учрашув 24 май куни Эрон пойтахти Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com