"Насаф" футболчиси ғаройиб натижага эришди
06 май 2018 14:02
Янгиликлар
"Насаф" футболчиси ғаройиб натижага эришди
Суперлиганинг 10-турида "Насаф" Тошкентда "Бунёдкор" меҳмонибўлиб 1:2 ҳисобида ютқазди.
Мазкур баҳсда "аждарлар" сафида ягона голни ҳужумчи Шерзод Темиров урди. Шу тариқа, футболчи Суперлигадаги дебют голини уришга муваффақ бўлди.
1998 йилда туғилган Темиров "Насаф" таркибида бу мавсум ҳам ёшлар лигаси, ҳам Суперлигада гол урган дастлабки футболчига айланди.
Ҳужумчи ёшлар лигасида ушбу мавсум бугунги кунга қадар 5та гол уришга эришди.
Агар бутун Суперлигани ҳисобга олсак Павел Пуришкин "Металлург" ва Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна" олдинроқ шундай натижа қайд этишганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар