UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  6 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  14 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24

“Насаф” бугун иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди Янгиликлар

“Насаф” бугун иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди

“Насаф” жамоаси бугун Тошкентда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўртоқлик учрашувлари “Пахтакор” ва “Обод” жамоалари билан бўлиб ўтди.

“Пахтакор” жамоаси билан бўлган ўртоқлик учрашуви 2:2 ҳисобида якун топди. Учрашувдаги "Насаф" голларини Огнен Красич ва Дониёр Нарзуллаев уришди.

Ушбу учрашувда жамоа таркибида бир қатор ёш футболчилар майдонда ҳаракат қилишди. Жумладан,  Жўрабек Маннонов, Акбар Муродов, Наврўз Изатиллаев ва Акмал Олимов. Улар бугун жуда яхши ўйин кўрсатишди.
 
Тушдан кейин “Бунёдкор” футбол академияси майдонида “Обод” жамоаси билан бўлган ўртоқлик учрашувида "Насаф" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.  Бу учрашувдаги жамоа голларига Шахбоз Эркинов, Драган Черан ва Ильдар Маматказин муаллифлик қилишди.
 
Иккинчи назорат учрашувида ҳам юқорида номлари тилга олинган ёш  футболчилар қаторида Дилшод Хушбаков ҳам тўп тепди.
 
Шуниси диққатга сазоворки, клубимиз қошидаги футбол мактабида етишиб чиққан ёш футболчилар, бугунги учрашувда асосий таркиб ўйинчилар билан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишди.
 
Жамоа ўйинчиларига бугун қисқа муддатли дам олиш эълон қилинди. Энди “Насаф” жамоаси 14 ноябрь куни Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида тўлиқ йиғилади.
 
"Насаф" шу кундан, 18 ноябрь куни “Сўғдиёна” жамоаси билан бўладиган ўйинга тайёргарликларни давом эттиради.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика