UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  9 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  4 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  13 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

"Насаф": Бугун "Динамо" билан ўйнаймиз Янгиликлар

"Насаф": Бугун "Динамо" билан ўйнаймиз

Теглар :  НасафДинамо
Бугун олий лига 10-турининг энг қизиқарли баҳсларидан бири Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Бунда ён қўшнилар, Самарқанд ва Қарши шаҳрининг жамоалари ўзаро беллашади. Учрашув “Динамо” стадионида соат 17:30да бошланади.


ЎзПФЛ, 10-тур
“Динамо” (Самарқанд) – “Насаф” (Қарши)
13.05.2017. “Динамо” стадиони. 17:30да
 
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Бухоро)
Қанот ҳакамлари: Хусниддин Шодмонов, Абдураҳмон Қўлдошев (Бухородан)
Захира ҳаками: Александр Лупашко (Тошкент)
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент)
зПФЛ вакили: Алексей Фролов
 
“Аждарлар” учун бугунги учрашув олий лигадаги 597-бўлади. Шу пайтгача жамоамиз 335 учрашувда ғалабага эришган. Рўзиқул Бердиев бош мураббий сифатида ўз шогирдларини  131-учрашувда майдонга бошлаб тушади.

Бердиев бошчилигида “Насаф” ҳали бирон марта “Динамо”га мағлуб бўлмаган.

Мазкур клублар олий лигада шу кунгача  36 бор куч синашишган.  Натижалар жамоамизнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 19 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Динамо” ғалабага эришган. 10 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.

Тўплар нисбати 34:51га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ушбу жамоалар шу пайтгача Самарқандда 18 бор куч синашишган. Учрашувларнинг олтитасида жамоамиз ғалаба қозонган. Беш учрашувда самарқандликларнинг қўли баланд келган. Қолган етти учрашувда кучлар тенг келган. Дарвозаларга жами 39та тўп киритилган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик  “Насаф” томонида 19:20.

Самарқандда бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда сўнгги бор, 2008 йили “Динамо” 3:0 ҳисобида ғалабага эришган. “Насаф” сўнгги бор, Самарқандда 2014 йили ғалаба қозонган. Бу учрашувда “аждарлар” рақиблари дарвозасига бешта жавобсиз тўп йўллашган.

Барча футбол ишқибозларини “Динамо” стадионига чорлаб қоламиз!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика