"Насаф" - "Ал Ҳидд". Учрашув чипаталари сотуви бугун бошланади
28 янв 2017 11:16
Янгиликлар
"Насаф" - "Ал Ҳидд". Учрашув чипаталари сотуви бугун бошланади
Юртимизда янги футбол мавсумини, “Насаф” клуби бошлаб беради. Жамоамиз Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичида Бахрайннинг “Ал-Ҳидд” жамоасини қабул қилади.
Учрашув Тошкент шаҳридаги муҳташам “Бунёдкор” стадионида соат 16:00да бошланади.
Ушбу учрашув чипталари бугун эрталабдан “Бунёдкор” стадиони чиптахоналари орқали сотуви бошланади.
Чипталар нархи тоифаларга биноан қуйидагича белгиланган:
Оддий секторлар – 15 000 сўмдан
CИП секторлар – 30 000 сўмдан
ВИП ложалар – 250 000 сўмдан
Стадион ва секторлар жойлашуви ҳақидаги тўлиқ маълумотни “Бунёдкор” стадиони расмий сайти орқали олишингиз мумкин. Стадион сайтига ташриф буюриш учун ҳавола: http://bunyodkor-stadium.uz/about-stadium
Барча мамлакатимиз футбол ишқибозларини учрашувга ташриф буюриб, “Насаф” жамоасини қизғин қўллаб-қувватлашларига чорлаб қоламиз. Зеро, “Насаф” бу сафар нафақат клубимиз шарафини, балки юртимиз шаънини ҳам ҳимоя қилади.
“Насаф” ПФК маркетинг бўлими

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар