

Учрашув соат 16:00да бошланади.
Айни кунларда чипталар “Марказий” стадиони қошидаги чиптахоналарда ва “Геолог” стадиони чиптахонасида сотилиши давом этмоқда.
Футбол ишқибозларига шуни эслатиб қўймоқчимизки, чипталар 30 январь куни сотилмайди.
Ўзингизга маълум, 28-30 январь кунлари Қарши шаҳрида бир қанча расмий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Бу орқали мухлисларнинг чипта харид қилиши учун, “Марказий” ва “Геолог” стадионларига келиши қийинлашиши мумкин. Шу муносабат билан, ишқибозларга чипталар харид қилишга шошилишларини сўраб қоламиз.
Маълумот учун, чиптахоналар эрталаб соат 8:30дан кеч соат 18:00гача ишламоқда.




