"Наполи" ва "Ювентус" B Сериянинг энг яхши снайпери учун курашади

Aslanov Jasurbek
18 апр 2016
"Пескара" ҳужумчиси Жанлука Лападула "Ювентус" ва "Наполи" қизиқишлари доирасида.

26 ёшли футболчига "Ювентус" анчадан бери қизиқиш билдирмоқда, "Наполи" раҳбарияти эса эндигина эътибор қаратди. Бундан ташқари, "Лестер Сити" ҳам ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Наполи" Лападуланинг трансферини 6 млн. еврога баҳолади.

Италиялик футболчи B Сериянинг 34 учрашувида 22 та гол уришга муваффақ бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport