​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум

Sherzod Nurmatov
12 май 2025
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, "Наполи" "Лилл"нинг 25 ёшли ҳужумчиси Жонатан Дэвид билан дастлабки музокараларни олиб бормоқда, унинг шартномаси шу ёзда якунланади.

Неаполь клуби аллақачон Дэвидга таклиф билан чиққан. 

Аввалроқ ОАВ канадалик футболчининг "Лилль" билан битимни узайтириш ниятида эмаслиги ҳақида хабар берганди.

Шунингдек, "Наполи" ҳозирда ижара асосида "Галатасарой"да тўп тепаётган ҳужумчи Виктор Осимхенни сотишни режалаштираётгани қайд этилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano