

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, неаполликлар 27 ёшли аргентиналикнинг харид қилиш мажбурияти борасидаги музокараларда якунловчи босқичдалар.
Харид қилиш ҳуқуқи фаоллашганидан сўнг ўйинчи "Наполи" билан 2027 йилга қадар шартнома имзолаши керак, унинг маоши йилига 1,7 миллион еврони ташкил этади.
Симеоне ўтган мавсум "Верона" таркибида 36та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 6та ассист қайд этди.



