“Наполи” ҳужумчиси симуляция учун жазоланди

Милик жаримага тортилди.

“Наполи” А Cериянинг 23-турида “Лечче”га 2:3 ҳисобида ютқазди. Учрашувда неаполликлар ҳужумчиси Аркадиуш Милик симуляция ишлатгани учун 2 минг евро миқдорида жаримага тортилди. Милик симуляция орқали пенальти ишлашга ҳаракат қилгани учун ушбу жазога лойиқ кўрилган.

Қайд этиш жоиз, Милик 2016 йилдан бери А Cерияда. Бундай ҳолат эса у билан илк бор рўй берди.


Манба: Football Italia