UZ

Сўнгги янгиликлар

09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  0 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  3 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  7 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  1 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  5 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  14 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  38 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   37 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  381 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  11 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6

“Наполи” – “Барселона”. Кике Сетьен ва Женнаро Гаттузо ўйиндан олдин нималар дейишди? Янгиликлар

“Наполи” – “Барселона”. Кике Сетьен ва Женнаро Гаттузо ўйиндан олдин нималар дейишди?

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган “Наполи” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан иккала клуб бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди.

Кике Сетьен: “Мен доим шогирдларимга кучли ўйинлар пайтида кучни етарлича тақсимлашни ўргатганман.  Рақиб хатоларини кутишимиз керак.  Бу бугунги ўйинда ҳам асосий режаларимиздан бири бўлиб қолади. “Наполи”ни етарлича ўрганиб чиқдим. Гуруҳ баҳсларида супер натижалар қайд этишди. Улар бу мавсумда “Ливерпул”ни мағлуб этишди. Ҳеч бир ўйинга беэътибор қараш керак эмас, айниқса у Чемпионлар лигасида бўлса. Шунинг учун ўзимизни яққол фаворит демаган бўлардим. “Наполи”ни ички чемпионатда ишлари унча ҳам яхши эмас. Бор кучларини ушбу мусобақага ташлаганлари аниқ”. 

Женнаро Гаттузо: “Бизни катта имтихон кутиб турибди. Футболчиларимнинг кайфияти унча ёмон эмас. Улар буюк клубга қарши ўз майдонларида ҳаракат қилишади. Стадионимиз супер муҳитни яратиб беришга тайёр. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкинки, бизда рақибга қарши умуман қўрқув йўқ. Тан олиб айтаманки, “Барса” сўнгги 15 йилликнинг энг яхши клубларидан. Таркибимизда  сезиларли йўқотиш мавжуд – Кулибали жароҳати сабаб қайдномага киритилмади. Аммо бу бугун бор имкониятларимиздан фойдаланишимизга тўсқинлик қилмайди деб ўйлайман”. 

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” – “Барселона” учрашуви тунда Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика