
Томонлар сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара борасида музокара ўтказишмоқда. Италияликлар тўлақонлик трансфер суммаси 10 миллион евро қилиб белгиланишини, "Нант" эса фақатгина 5,5 миллион еврога рози бўлишини маълум қилган. Футболчининг ўзи янги клубида йилига 1,5 миллион маош олишни истайди.
Ўтган мавсум Куаме 43 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 8 та ассист етказиб берди. "Тransfermarkt" портали 25 ёшли ивуарийлик трансферини 12 миллион еврога баҳоламоқда.