

Наингголан ушбу ёзда ижара асосида "Интер"дан "Кальяри"га ўтганди.
"Конте қўл остида машғулотларда қатнашишни истайман. Атиги бир ойда мен унинг ғояларини тушуниб олгандим. У очиқ, ўз гапини тўғри тушунтира оладиган ва биз хато қилиб қўйсак, борини гапирадиган инсон.
Мавсумолди йиғинларида у ўз олдига чақириб, мени "Челси"да кўришни истаганини айтганди. Бироқ бу менинг эмас, клубнинг қарори эди. Конте бу ҳақда менга эндигина айтди. Мен Конте каби ҳаммасини юзига гапирадиган инсонларни қадрлайман", - деди Наингголан.



