UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58Ла Лига. "Реал" "Леванте" қаршисида ожиз қолди  110 02:51А Серия. "Милан" яна очко йўқотди  3 01:24Неймар Францияда узоқроқ муддатга қолиши мумкин  5 01:12Месси "гол+пас" тизимида 1000лик довонни забт этди  20 00:54Ўртоқлик учрашуви. "Спартак" - "Пахтакор" 4:0  2 00:45Ла Лига. "Сосьедад" – "Валенсия" учрашувида 3та гол урилди  2 00:34Бундеслига. "Шальке" ўз майдонида шарманда бўлди  4 00:24АПЛ. Турнинг марказий учрашувида Гвардиола шогирдлари зафар қучишди  47 00:12А Серия. Ибрагимович "Фиорентина"га қарши баҳсни асосий таркибда бошлайди  4 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 00:04Ла Лига. "Леванте" – "Реал". Асосий таркиблар билан танишинг  44 23:56А Серия. "Ювентус" мутлақ аутсайдердан битта тўп фарқи билан устун келди  11 23:31Роналду фаолиятидаги 1000-баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилди  11 23:10Месси яна бир рекорд ўрнатди  14 22:54Туғилган кунда бўйинбоғ совға қилишга мажбур бўлган "Пахтакор"нинг "Спартак"ка қарши ўйини ҳақида  32

Нагоя шаҳри делегацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясида бўлди Янгиликлар

Нагоя шаҳри делегацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясида бўлди

Айни кунларда Япониянинг Нагоя шаҳри делегацияси юртимизда бўлиб турибди.

Икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасида қатор учрашув ва тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Нагоя шаҳри делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистон ва Япония мамлакатларининг футбол соҳасида ҳам яқиндан ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилаш, болалар футболи, футзал, аёллар футболи бўйича биргаликда лойиҳа ва дастурлар амалга ошириш, турли ёш тоифалари ўртасида мусобақалар ташкил этиш, футболнинг турли йўналишлари бўйича ўзаро тажриба алмашиш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг Японияга малака ошириш учун боришлари каби масалалар муҳокама этилди.

Иккитомонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мутахассисларимизнинг иш салоҳиятини ошириш учун япон тажрибасини ўрганиш муҳим эканини айтиб ўтди:

- Ҳакамлик фаолиятим давомида Японияда кўп маротаба бўлганман. Япон мутахассисларининг ўз касбига бўлган муносабати, уларнинг ўз ишга пухта ёндашиши, ташкилий масалаларда жуда ҳам профессионал эканликлари тақсинга лойиқ, айнан шунинг учун ҳам Япония футболи бугунги кунда шундай юқори савияга чиқди. Ўзаро ҳамкорлигимиз доирасида ўзбекистонлик футбол мутахассисларини Японияга малака ошириш учун юбориб, япон тажрибасини ўрганишга ҳаракат қиламиз. Ўзаро ҳамкорлик келажакда икки томон учун ҳам фойдали бўлишига ишонамиз, - дея таъкидлади ЎФА Биринчи вице-президенти.

Ўз навбатида япониялик мутахассислар меҳмондўстлик ва илиқ муносабатдан мамнун эканликларини билдириб, алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини, бу борада эндиликда изчил равишда иш олиб борилишини таъкидлашди.



Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
15 дек 13:24:12
Акмал Тўрақулов
«ЯПОН ҲАКАМЛАРИНИ ИНСОФГА ЧАҚИРИШ БЎЙИЧА» ИККИ ТОМОНЛАМА ШАРТНОМА ИМЗОЛАНСА ФОЙДАЛИРОҚ БЎЛАРДИ!

ЙОШИДА, НИШИМУРАНИ ЭШИТГАН ЎЗБЕК МУХЛИСЛАРИНИ ДОИМ АСАБЛАРИ БУЗИЛАДИ!!!
   
15 дек 18:57:47
NM
БУНДАН АВВАЛГИ ЙИЛЛАРДА ХАМ КЕЛГАН ЛЕКИН БИР ТИЙИНЛИ ФОЙДАСИ ЙЎҚ! КЎЗБЎЯМАЧИЛИК ХАММАСИ!
   
15 дек 11:16:19
Hector Kuper
Bir tin
   
15 дек 11:08:51
Albatros
Даврон Файзиев Қатардамиз ҳозир деб ёзганди каналида бугун. Бу ерда эса расмда турибди, японлар билан. Қайси ишонарли энди.

Бу кечиккан хабар бўлса санаси аниқ ёзиш керак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг