Нагельсманн: "Реал"ни бошқариш нотўғри қадам бўларди"
09 авг 2020 18:55
Янгиликлар
Нагельсманн: "Реал"ни бошқариш нотўғри қадам бўларди"
"Лейпциг" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн 2018 йили "Реал"ни бошқаришга рози бўлмаганлигини айтди.
"Реал"дан таклиф бўлганди. Бироқ жамоа бошқарувини қўлимга олишим нотўғри қадам бўлишини ўйлагандим. Шу сабабли улар билан келажакда мен бўш бўлсам, улар мураббий изласа яна боғланишни келишиб олдик", - деди Нагельсманн.
2018 йили Зинедин Зидан "Реал"ни тарк этганида унинг ўрнини Хулен Лопетеги эгаллаганди. Орадан бир қанча вақт ўтиб, Зидан яна бошқарувга қайтди.
Ушбу мавсумда Нагельсманн қўл остидаги "Лейпциг" Германия чемпионатида 3-ўринни эгаллади ва ҳозирда ЕЧЛ чорак финалида "Атлетико"га қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Фикрлар