Нагельсманн: "Ғалаба қозониш иштиёқи ҳеч кимда бўлмаганидан кейин жамоани айблаб бўлмайди"
19 ноя 2023 14:55
Янгиликлар
Нагельсманн: "Ғалаба қозониш иштиёқи ҳеч кимда бўлмаганидан кейин жамоани айблаб бўлмайди"
Бу немис машинасининг Нагельсманн қўл остидаги илк мағлубияти бўлди. Германия термаси бунга қадар АҚШ (3:1) ва Мексика (2:2) термаларига қарши баҳс олиб борганди.
"Дастлабки голни жуда оддий тарзда қўйиб юбордик - шунчаки ўта агрессив ҳимояландик. Аслида ҳолат оддийгина эди.
Айрим футболчилар ҳиссиётларини ўйинга олиб чиқмади. Бундай ўйинлардаги ғалабалар учун ҳиссиётлар жуда муҳим. Дастлабки 10 дақиқадаёқ рақибни янчиб ташлашимиз мумкин эди. Бундай бўлса, ўйин якуний натижаси бошқача бўларди.
Австрия термасининг ўйини Туркияникидан яхшироқ. Ғалаба қозониш иштиёқи ҳеч кимда бўлмаганидан кейин жамоани айблаб бўлмайди. Ҳар бир футболчи худди рақиблари каби ғалаба истагида ўйнаши керак. Фақатгина шу орқали юқори сифатли ўйин кўрсатиш мумкин", - деди Нагельсманн.
Фикрлар