

Турнир 20 ноябрдан 18 декабрга қадар давом этади.
"Фаворитни аниқлаш осон эмас. Бундай мусобақада ниманидир башорат қилиш қийин. Менинг наздимда, фаворитлар – Бразилия, Испания, Аргентина, Франция, Германия ва Португалия. Бошқа иштирокчиларда ҳам имконият бор, балки кимдир сенсация қилиши мумкин", – деди испаниялик теннисчи.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги Жаҳон чемпионлари францияликлардир. Дидье Дешам шогидлари финалда Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, ЖЧ-2018 ғолибига айланишган.



