Начога "Бенфика" ва "Валенсия" клублари қизиқяпти

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Начо Фернандес тез орада жамоани тарк этиши мумкин.

30 ёшли футболчига "Бенфика" ва "Валенсия" жамоалари қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради A Bola.

"Қаймоқранглилар" испаниялик ҳимоячини 10 млн евро эвазига қўйиб юбориши кутилмоқда.

Футболчи Ла Лиганинг ўтган мавсумида атиги 6 ўйинда майдонга тушди. "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланадиган Начо 2001 йилдан бери мадридликлар тизимининг вакили ҳисобланади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.


Манба: A Bola