Мюнхендаги турнирда "Uzbek United" ғолиб бўлди
17 июл 2017 12:52
Янгиликлар
Мюнхендаги турнирда "Uzbek United" ғолиб бўлди
Ушбу турнирда Мюнхен шаҳрида таълим олаётган ва касбий фаолият юритаётган ўзбеклар ҳам 2та жамоа билан иштирок этишди.
Турнир регламентига кўра жамоалар 2 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро майдонда тўп тепишди. "А" гуруҳида "Uzbek United" жамоаси рақибларни ишончли тарзда мағлубиятга учратиб 1-ўринда ярим финалга йўл олди. Ярим финалда эса ушбу жамоа "Б" гуруҳидан 2-ўринни олган немислардан ташкил топган “ФК Мюнхен” жамоасини 3:1 ҳисобида енгиб финалга йўл олди. Финалда руминияликлардан ташкил топган, турнирнинг бир неча бор ғолиблигини қўлга киритган "FC Angry Birds" жамоаси билан жанговор 0:0 ҳисобида дуранг қайт этилди ва натижада ғолиб аниқлаш пенальтилар сериясига қолди. Футбол лотореясида "Uzbek United" жамоасига омад кулиб боқди ва 2:0 ҳисобида енгиб чемпионликка эришди. Турнир давомида "Uzbek United" ҳужумчиси Аброр Шоназаров 12та голи билан энг яхши тўпурар номинациясида ғолибликни қўлга киритди
Абдурашид Насирдинов
Мюнхен, Германия.






Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар