UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:20BALLON D'OR-2025  30 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10

⚡️ МЮнинг бир неча дақиқалик “сирли қаҳрамони” ким? Янгиликлар

⚡️ МЮнинг бир неча дақиқалик “сирли қаҳрамони” ким?

Барчамиз хатодан холи эмасмиз.

Буни қарангки, АПЛ расмий сайти ҳам кичик, аммо кўпчиликнинг эътиборини тортган хатога йўл қўйди.

Англияда қишки трансфер ойнаси расман очилмасдан туриб, мусобақа расмий сайтидаги “Манчестер Юнайтед”га аталган бўлимда 11-рақамдаги сирли ҳужумчи пайдо бўлди. У португалиялик Бетинью (тўлиқ исми Альберто Алвеш Коэльо) эканлиги ҳамда ватанида 4-дивизион жамоаси "Эспиньо" шарафини ҳимоя қилиши маълум бўлди. 29 ёшли ўйинчининг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзигача тузилган, аммо АПЛ сайтида у 4 мавсумдан бери “қизил иблислар” шарафини ҳимоя қилиб келаётгани кўрсатилганди (навбатдаги “қовун”).

Тўғри, Бетинью “Туманли Альбион” ҳавосидан 2014/15 йилги мавсум баҳраманд бўлган. У ўша вақт Чемпионшипда бўлган “Брентфорд”да ижара асосида ҳаракат қилиб, “Норвич”га (0:3) қарши баҳсда захирадан ўйинга туширилган ва бу унинг Англиядаги ягона расмий учрашуви ҳисобланади.

Энди яна ўша хатога қайтамиз)

Айримлар, АПЛ сайтидаги маълумот Айвен Тоунининг (“Брентфорд”да мавсум кашфиёти) трансферига ишора бўлиши мумкинлигига шаъма қилишди. Коди Гакпонинг трансфери ўхшамаганидан кейин, МЮ бошқа ҳужумчи вариантини ўрганиши табиий…

“The Athletic” журналисти Лори Уитуэлл бугунги “Ноттингем Форест”га қарши баҳс олдидан Премьер-лига расмий сайтида ҳақиқатан хатога йўл қўйилгани ҳақида хабар берди ва 11-рақам остидаги “қаҳрамон” билан шартнома имзоланмаганини тасдиқлади. Мутасаддилар ушбу маълумотни тўғрилаш устида иш олиб бораётгани хабар қилинди.

Футболчи эса ўзида йўқ хурсанд

Бетинью сторисига МЮни тег қилиб, “Тез орада кўришгунча”, дея расм жойлади.

Унча бўйдор бўлмаган форвард (1,79 метр) “Спортинг” тарбияланувчиси ҳисобланади. У профессионал футболга 2011 йил кириб келган. Фаолиятининг бошида Португалиянинг бир қатор ёш тоифаларидаги термаларида (15 дан 21 ёшгача) ўйнаган. Айтарли натижаларга эришмаган "МЮнинг бир неча дақиқалик юлдузи" жорий мавсум Португалия 4 дивизионида 13 баҳсда 5 та голни ўз ҳисобига ёздирди.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика