МЮ «Ювентус»га 105 млн еврони 2 йил ичида тўлайди
09 авг 2016 07:50
Янгиликлар
МЮ «Ювентус»га 105 млн еврони 2 йил ичида тўлайди
«Ювентус» Поль Погба «Манчестер Юнайтед»га ўтганини тасдиқлади.
Англия клуби 23 ёшли француз учун 105 миллион еврони икки йил давомида тўлайди. Бу пул 5 миллионга кўпайиши мумкин, деб хабар бермоқда Турин клуби расмий сайти.
«Ювентус» ушбу трансфер орқали 72,6 миллион евро соф фойда қилди.
Агар беш йил ичида МЮ Погба билан шартномани узайтирса ёки бошқа клубга 50 миллион евродан кўпроқ пулга сотса Италия клуби яна 5 миллионга эга бўлади.
Бундан ташқари Погбанинг агенти Мино Райола бу трансфердан 20 миллион олади ва икки клуб пулни тенг миқдорда тўлайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар