МЮ собиқ футболчиси: "Моуриньони Рождествогача хайдаб юборишса керак"

Aslanov Jasurbek
20 авг 2018
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Ли Шарпнинг фикрича, жамоани Жозе Моуриньо бошқарар экан, унинг келажаги бўлмайди.

"Бу мавсум МЮдан нима кутяпман? Мураббийни Рождествогача хайдаб юборишларини. Агар у эътироз билдиришда давом этса, одамлар мураббий кетишини истаб қолишади.

Моуриньодан негатив тарқалади, у доимо таркибдан нолийди. Мутахассис бу ишдан зериккан кўринади. Янги мавсумни кутаётган футболчи мураббийдан салбий фикр эшитиши жуда ёмон.

Жозедан ҳужумкор футболчилар етарлича, шу сабабли ҳимоявий ўйинни танлаш - шармандалик" - дейди Шарп.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports