"МЮ" – "Ливерпуль". Суарес ўйин қайдномасига киритилди

Tolibjon Qosimov
24 сен 2013
"Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Суарес Англия лига кубоги доирасидаги "Манчестер Юнайтед"га қарши майдонга туша олади, деб хабар бермоқда Sky Sports.
Уругвайлик футболчи 10 ўйинлик дисквалификациясини ўтаб бўлди.

"Ўз жамоасининг ўйинларини ўтказиб юбориш Суаресга оғир бўлди. Аммо бу унинг жисмоний ҳолатига таъсир қилмади, Луис ҳозир фантастик формада.

Суарес янги ғалабаларга ташна", – дейди Роджерс.

"Манчестер Юнайтед" – "Ливерпуль" учрашуви чоршанба куни тунда бўлиб ўтади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru